«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда асосий таомни ўрнини бемалол боса оладиган илиқ салатлар рўйхатини тақдим этади.

Немисча салат


Қайнатилган картошка ва ветчинадан тайёрланиладиган бу салат Германияда жуда ҳам машҳур бўлиб, тайҳорланилиши оддий бўлсада, аммо таъми жуда ҳам мазали.

Редиска солинган картошкали илиқ салат


Тез тайёрланиладиган мазали егуликлардан тановвул қилишни истасангиз, унда мана бундай ажойиб салат рецепти сизга кўмаклашади.

Бақлажон ва товуқдан илиқ салат


Барча салатлардан тайёрлаб кўриб, қандайдир янгичароқ рецепт қидириш пайидамисиз? Ундай бўлса бақлажон ва товуқли илиқ салат рецепти сизга қўл келади. Бундай тўйимли салат бемалол асосий овқатнинг ҳам ўрнини боса олади.

Помидор ва бақлажонли илиқ салат


Ушбу сабзавотли салат — илиқ ҳолида ҳам, совуқ ҳолида ҳам бетакрор ва мазали. Серсув помидор, қовурилган майин ва хушбўй бақлажон, қарсилдоқ ширин булғор қалампири — доимо бир-бири билан ажойиб тарзда уйғунлашади.

Стейк билан тайёрланган илиқ салат


Стейк билан тайёрланган бундай илиқ салатни асосий таом сифатида ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ҳар хил масаллиқлардан фойдаланилгани ва ажойиб кўриниши билан бу салат ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Римча салат


3 хил масаллиқлардан тайёрланиладиган жуда мазали салат тайёрлашни сизларга тавсия. Гўшт, қўзиқорин ва рукколадан тайёрланиладиган бу салат бемалол овқатнинг ўрнини боса олади.

Яна кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15