31 июль куни Uzbekistan Helicopters МЧЖ тижорий мақсадлар учун янги сотиб олинган иккита Airbus H125 тақдимотини ўтказди. Шунингдек, аввалроқ келтирилган иккита МI-8MTV вертолётлари ҳам намойиш этилди.

Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва транспорт вазири Илҳом Махкамов ушбу вертолётлар маҳаллий ва хорижий туристлар учун Ўзбекистонни янада гўзал табиатини, шаҳар манзаралари, тоғ ва чўл ҳудудларининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатишга хизмат қилади.

Учувчилар бир неча ой мобайнида ўқув курслари, тренингларда ўз малакаларини оширгани айтилди. Таъкидланишича, мазкур вертолётлар сайёҳларга хавфсиз ва қулай парвозни таъминлай олади.

Транспорт вазирининг сўзларига кўра, мазкур тақдимотни ўтказишдан асосий мақсад туристик ва бошқа мақсадларга ушбу вертолётлар кўрсатадиган хизматлар ҳақида маълум қилишдан иборат. У шунингдек, йил якунига қадар яна иккита Airbus H130 вертолётини сотиб олиш режа қилинаётганини маълум қилди.

Азиз Абдуҳакимов ва Илҳом Махкамов (чапдан ўнгга).

«Афсуски, Uzbekistan Airways бир вақтлар жамоатчилик учун ёпиқ эди. Энди кичик ва катта қадамлар билан очиқлик сари илдам ҳаракат қилмоқда. Биласизми, бундан буён Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Helicopters компаниялари фақат йўловчилар учун ишлайди», — деди Махкамов.

Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, вертолётлар парвозини амалга оширишда монополияга йўл қўйилмайди.

«Uzbekistan Helicopters давлатга қарашли компания бўлса-да, бу монополияни англатмайди. Вертолёт парвозлари бозори ривожланиб бормоқда. Бу борада яна бир нечта ҳам маҳаллий, ҳам хорижий инвесторларимиз вертолёт парвозларини ташкил этишга тайёрланмоқда ва ўз авиакомпанияларини рўйхатдан ҳам ўтказишди. Пандемия сабаб бу режалар озгина орқага сурилди. Мана ҳозир вакцинация жадал амалга оширилмоқда ва ўйлашимча туристик оқимлар яна тикланиши билан бу режалар тўлиқ амалга оширилади. Бу бозор барча иштирокчилар учун очиқ ва биз хусусий секторни ҳам жалб этишга тайёрмиз», — деди Абдуҳакимов.

Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов.

Airbus H-125 вертолёти жами 6 кишига (2 нафар учувчи ва 4 нафар йўловчи) мўлжалланган. 3 нафар экипаж аъзоларидан иборат МI-8MTV вертолётининг бири 20, иккинчиси эса 16 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.

Туризм ва спорт вазирининг сўзларига кўра, келажакда узоқ муддатли ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига ҳам парвозлар йўлга қўйилади. У шунингдек, Airbus H125 вертолётида бир соат парвоз нархи қанчалигини ҳам очиқлади.

«Тўрт киши вертолётга ўтира олади ва парвоз вақтига қараб, 1 соатини 12 млн сўмдан ҳисобласак бўлади. Бунда албатта ёқилғи энергияси ва инвестицияларни қоплаш нуқтаи назаридан нарх белгиланган. Ҳозирча Uzbekistan Helicopters вертолётлар парвозини таклиф қилаётган ягона компания бўлиб турибди, албатта бу нархлар янги рақобатчи компаниялар тушишини биз ҳам кутмоқдамиз», — деди у.

Uzbekistan Helicopters веб-саҳифасидаги маълумотларга кўра, 20 кишига мўлжалланган МI-8MTV вертолётида бир ярим соатлик парвоз нархи 40,5 млн сўм, 16 кишилик вертолётда парвоз нархи эса 41,5 млн сўмни ташкил этади. Хизмат турлари ва учиш вақтига қараб нахрлар ҳам ўзгаради.

Uzbekistan Helicopters томонидан тўртта Airbus (иккитадан H125 и H130) вертолётларини харид қилиш президентнинг 30 апрелдаги қарори билан белгилаб берилган эди.

Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар вертолётларда Тошкент-Билдирсой-Амирсой-Чимган-Тошкент йўналишида танишув парвозини амалга оширди.

«Газета.uz» фотомухбири мазкур тадбирдан тайёрлаган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125.


Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125.

Airbus H125 вертолёти парвоз олдидан.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

Airbus H125.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти учувчиси Чорвоқда дам олаётганлар қўл силкимоқда.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

МI-8MTV вертолёти.

Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»