Тошкентга 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида АҚШдан 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Ушбу вакцина бутун мамлакат бўйлаб 18 ёшдан ошган фуқароларни эмлашда қўлланилади. Кузда AstraZeneca ва Pfizer вакциналарини етказиб бериш режалаштирилган.

Қибрайда беш киши шафқатсиз равишда ўлдирилди

Қибрай туманида беш киши шафқатсиз равишда ўлдирилди, гумондор қўлга олинди.

Навбатдаги антирекорд: коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар 900 га яқинлашди

Кеча Ўзбекистонда 897 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 546 нафар кишида пневмония аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик мис ва олтин захираси мавжуд — АҚШ консалтинг компанияси раҳбари

АҚШнинг SRK Consulting компанияси директори Майк Бир Ўзбекистонда 45 млн тонна мис ва 5,5 минг тонна олтин захираси мавжудлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, электромобилларни ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан жаҳон бозорида мисга бўлган талаб ҳам кескин ортади. У Ўзбекистонда мис ишлаб чиқаришга қаратилаётган эътиборни узоқни кўзловчи сиёсат деб атади.

Ўтган 6 ой давомида Аёллар реабилитация марказларига деярли 400 нафар эркак мурожаат қилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жами 5 958 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 5 348 нафари аёл, 393 нафари эркак ҳисобланади. Ҳудудлар кесмидида энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри (1598), Жиззах (861) ва Наманган вилоятидан (540) бўлган.

«Соғлиқни сақлаш ходимлари уйма-уй юриб, аҳолининг кўпроқ кайси касалликлар билан оғриётганини аниқлаши керак» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг таъкидлашича, тиббиёт хизмат соҳасидаги кўплаб муаммолар жойларда вақтида ўрганишлар олиб борилмаганлиги сабабли келиб чиқмоқда. У аҳолининг саломатлигини таъминлашда маҳаллий кенгашлар ҳам фаол бўлиши кераклигини қайд этди.

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди

ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

«Судлар тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Президент имзолаган янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида» ги қонун билан судьялик лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилмоқда. Ҳужжатда шунингдек, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимояси батафсил акс эттирилган.

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ярим йил ичида содир этилган жиноятлар ҳақида ахборот берди. Жумладан, 99 та одам савдоси фош этилгани айтилди. Танзила Нарбаева эса ушбу жиноятлар ўтган йилга нисбатан икки баравардан кўпроққа ошгани ва 34 та ҳолат чақалоқлар савдоси билан боғлиқлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда 6 ойда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган. 217 та қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси қариндошлар ёки қўшнилар ўртасида содир бўлган.

Талабаларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади

Президент қарори билан бакалавр ва магистрларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратилади. МБнинг асосий ставкаси пасайтирилса таълим кредити фоизи ҳам камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади. Кредит олиш учун талабаларнинг оила аъзолари кафил бўлишига рухсат берилади.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг еттинчи кунини ҳам медалларсиз якунлади

Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг олтинчи кунида 5 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда қатнашишди. Улар орасида боксчи Райҳона Қодирова кейинги босқичга йўлланма олган бўлса, қолган барча спортчилар мусобақадаги иштирокларини тугатишди.