Ўзбекистонда кунлик коронавирус ҳолатлари сони ошиб бормоқда. 30 июль куни қайд этилган янги касалланишлар сони 924 нафарни ташкил этиб, яна пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткчини янгилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 (+924) нафарни ташкил этмоқда.


Касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 30 июлда 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 10357 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 70 нафарга етди.