Ўзбекистонда 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг ҳаракати Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида босқичма-босқич чекланади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги мазкур янги тартибнинг «тўлиқ, сифатли ва сўзсиз» бажарилиши устидан масъул этиб белгиланди.

Аввалроқ худди шу фармон билан 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида тиғиз вақт оралиқларида юк ташиш учун рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тақиқланиши ҳақида ҳам ёзган эдик.