22 февраль куни халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида ичимлик ва оқава сув хизматлари учун янги тарифлар белгиланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 30 январь куни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Наманган сув таъминоти» компаниясида бўлган. Соҳа мутахассислари вилоят раҳбарига аҳоли учун 1 кубометр ичимлик сувга 4000 сўм нарх белгилашни таклиф этган.

Ҳоким бу суммани камайтириш учун топшириқ бериб, унинг манбаларини ҳам кўрсатиб ўтган. Жумладан, энг аввало, тизимдаги «режалаштирилган йўқотиш» кўрсаткичларини камайтириш лозимлигини таъкидлаган.

Шундай қилиб, вилоятда ичимлик суви учун янги тарифлар депутатлар қарори билан (кубометри учун) қуйидагича этиб белгиланди:

  • аҳолига — 3500 сўм (бунгача 2550 сўм бўлган);
  • бюджет ва бошқа ташкилотларга — 7000 сўм (бунгача 3350 сўм).

Канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳолига — 800 сўм (бунгача 700 сўм);
  • бюджет ва бошқа ташкилотларга — 975 сўм (850 сўм).

Янги тарифлар қачондан бошлаб кучга кириши номаълум.