Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати меъёрдан 3−5 даражага паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди.

23 февралда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечалари −5…0 даражагача совуқ тушиши мумкин. 24−25 февралда ҳарорат 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 12 даражагача совиши, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлиши эҳтимоли бор.

24−25 февраль кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 24−25 февралда 15−18 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.