Мирзиёев Путин билан ҳамкорлик масалаларини гаплашиб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Қозонда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. У Путиннинг бўлажак сайловларда ғалаба қозонишига ишончи комил эканини таъкидлаб, Ўзбекистонга таклиф қилди. Томонлар спортни ривожлантириш, қўшма фонд яратиш, Трансафғон темирйўли лойиҳаси ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
23−29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Метан «заправка»лар ишига киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланмоқда
Энергетика вазирлиги метан «заправка»лар фаолиятига киритилган чекловлар 22 февралдан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланаётганини маълум қилди.
Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ўрнида қуриладиган меҳмонхона лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланмоқда
Дониёр Камиловнинг Metropol Group компанияси Сайилгоҳ кўчасидаги 22 қаватли меҳмонхона мажмуаси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи. У ерда аввал собиқ МХХ биноси жойлашганди.
Президент 2026 йилги «Келажак ўйинлари»ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида бўлиб ўтган «Келажак ўйинлари» турнирининг очилиш маросимида иштирок этиб, мусобақани 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нурга Япония орденини топшириш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур 2023 йилнинг ноябрь ойида Япония императори Нарухито фармони билан «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан тақдирланган эди. Тошкентда орденни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Британия фирмаларининг экспорт товарлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Арманистон орқали Россияга кетмоқда — Sky News
Британия корхоналари Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия ва Арманистонга кейинчалик Россияга кетадиган товарлар, жумладан, дрон ва оғир техника учун ускуналар жўнатмоқда, деб ёзди Sky News. 2022 йилдан бери Британиядан ушбу 4 давлатга «юқори устуворликка эга товарлар» экспорти 500 фоиздан кўпроққа ошди.
Чекловлар киритилишига сабаб бўлган Бухородаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик бартараф этилди
Энергетика вазирлиги Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида юқори кучланишдаги 2 та электр узатиш тармоғида юз берган носозлик тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик 21 февраль куни 12 минг тонна мазут ёқилганини қайд этди.
Тошкентда 1 йил ичида иккиламчи бозордаги уй-жойларнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди — ИТИМ
Тошкентдаги уй-жойларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи бир йилда деярли 20 фоизга ошди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотида. Январда иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи квадрат метри учун 1122 долларни ташкил этди. Бектемир, Сергели ва Яшнободда нархлар бироз ошди.
USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини ишга туширди
USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини бошлади. 25 млн долларлик лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба тариқасида амалга оширилади. Дастур мактаб таълими, ўқув материаллари ва ўқитувчилар малакасини инклюзивлаштиришга хизмат қилади.
Наманганда ичимлик ва оқова сув тарифлари оширилади
Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Президент парламент ваколатларига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлади
Президент парламент палаталари ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирувчи ўзгартишларни тасдиқлади. Ўзгаришлар орасида ҳар икки палатанинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати, бош вазирни тайинлашнинг янги тартиби, қонунларни тасдиқлаш муддатини ўзгартириш ва бошқалар бор.
«Ёлғонлар шаҳри». Андижон шаҳри депутати — ободонлаштириш бошқармаси харажатларидаги тафовут ва кўчат нархининг ошириб кўрсатилган нархи ҳақида
Андижон шаҳри депутати Жаҳонгир Жиянов ободонлаштириш бошқармасининг харажатлари бўйича маълумотларда 4 млрд сўмлик фарқ борлигини аниқлади. Унинг сўзларига кўра, бошқарма салкам 2 млрд сўмга учта ўсимлик қаламчаси сотиб олган. Ҳоким эса техник хатолик юз берганини айтди.
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 500 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ долларининг расмий курси 12 500 сўмдан ошди ва ўзининг тарихий максимал қийматини янгилади. Йил бошидан буён миллий валюта 1,4 фоизга қадрсизланди.
Ўзбекистонда истеъмолчиларга электроэнергия узилишларидан кўрган зарарини қоплаб бериш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб бериш бўйича намунавий шартномага ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Улар аҳоли ва тадбиркорларга электр энергияси таъминотидаги узилишлар оқибатида кўрган зарари учун суд орқали компенсация ундириш имконини беради.