13 июль куни соат 18:15 ларда Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидан ўтган 4Р-146 «Фарғона-Чимён» автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

22 ёшли Damas ҳайдовчиси автомобилни бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Бошқарувни йўқотиб ағдарилиб кетиши натижасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Марғилон шаҳарида яшовчи 58 ёшли М.А бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашув содир қилган.

Натижада Damas автомобилида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, яна икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифонага ётқизилган.