Тошкент вилоятида ер майдонини ноқонуний тарзда сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда аниқланди.

Қибрай туманида фуқаро Ф.С. ва О.К.лар фуқаро Г. нинг номига 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этиш учун танишлари орқали расмийлаштириб беришга ишонтиргани айтилмоқда.

Улар бунинг эвазига 350 минг АҚШ доллари сўраб, шундан 10 минг долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.