14 июль куни Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова автоҳалокатда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар берди.

Марҳума иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда ЙТҲга учраган, аммо ЙТҲ тафсилотлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда, деб ёзмоқда Дарё.

«Ўзимиз ҳам шокдамиз. Энг маҳоратли ва инсон сифатида ҳам самимий ҳамкасбларимиздан бири эди», — деган АОКАнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабов.

Уюшма ҳодимининг Facebook`да ёзишича, у 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган.