Туркманистон президенти Тошкентга келди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олди.

Биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида $451 млнлик битимлар имзоланди

Бухорода бўлиб ўтган биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди. Қолаверса, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари ўртасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар тузилиши маълум қилинди.

Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни Туркманистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди. Шундан сўнг, икки давлат етакчилари тор доирадаги музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Туркманистонга келишга таклиф қилди.

Марказий банк нима учун 200 минг сўмлик банкнот чиқарилиши тезлашганига изоҳ берди

Марказий банк 200 минг сўмлик банкноталарни нима учун аввал режалаштирилган 2024 йилдан анча аввал муомалага чиқаришга қарор қилинганига изоҳ берди. Регулятор буни муомаладаги нақд пулларнинг умумий ҳажмида 100 минг сўмлик купюралар улушининг кескин ошгани билан изоҳлади.

Фарғонада 22 ёшли Damas ҳайдовчиси Lacetti тўқнашув содир этди: 2 киши ўлди, 2 киши жароҳатланди

Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Lacetti билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Навоийлик журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди

Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.

Ўзбек атлетлари Бутунжаҳон ўйинларида иккита медални қўлга киритди

АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар — Достонбек Отаболаев карате бўйича бронза, Дарья Латишева эса ушу бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Тошкент вилоятида 3 гектар ерни $350 мингга сотишга уринишди

Тошкент вилоятида икки фуқаро 3 гектар ер майдонини 350 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 10 минг долларини олганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Июнь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Бу нимага боғлиқ?

Июнда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Бироқ, аҳолида импорт товарлар ва биринчи галдаги зарурий маҳсулотлар нархи ошиши бўйича хавотирлар кучайган. Қолаверса, ишбилармонлар ёқилғи, импорт хомашё ва эҳтиёт қисмлар қимматлаши оқибатида нарх сунъий кўтарилишидан хавотирда.

50 дан ортиқ чегара божхона постларида электрон навбатлар жорий этилади

Ўзбекистондаги 50 дан ортиқ чегара божхона постларида электрон навбатлар жорий этилади, ҳайдовчи ўтказиш пунктига келмасдан туриб телефон орқали ҳам навбатга ёзилиши мумкин. Бунда биринчи навбатда тез бузилувчан бўлгани учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ортган автомобилларга устунлик берилади.

Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди — Расул Кушербаев

Прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси мавжудлиги одил судловни амалга оширишга ҳалақит беради, деган фикрда Расул Кушербаев. Депутат ДХХ, ИИВ ва прокуратурадан мустақил бўлган тергов органини ташкил этиш вақти келгани ва буни Конституцияда акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Тошкент ҳокими Шота Руставели кўчасини реконструкция қилишни маъқуллади

Тошкентдаги Шота Руставели кўчасини ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велосипедчилар йўлакларини барпо этиш орқали реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолади.

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёл 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилинди

Қарши шаҳар суди «Жиҳодчилар» оқими ғояларини тарғиб қилган 29 ёшли аёлни 9 ойлик фарзанди борлигини ҳисобга олиб, 3 йилга уй қамоғига ҳукм қилди. Бундан ташқари, ДХХ экстремистик оқим ғояларини тарқатганликда гумонлаб, яна икки нафар фуқарони қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди

Президент қарори билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди. Унга кўра, йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлимлар сонини қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Хўжакенттепа ёдгорлиги ҳудудида дача қурилмоқда. Ҳужжатлар прокуратурага топширилди

Маданий мерос агентлиги Бўстонлиқдаги Хўжакенттепа археологик ёдгорлиги ҳудудида дала ҳовли қурилаётгани юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Айрим АЁҚШларда бензин камроқ қуйилаётгани аниқланди

«Ўзнефтгазинспекция» айрим АЁҚШларда бензин кам қуйилаётгани, сифатсиз ёқилғи сотилаётгани ҳамда бошқа қонун бузиш ҳолатларини аниқлади. Жумладан, 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани маълум бўлди.

«Ерусти ҳалқа йўли»даги метронинг 5- ва 7-бекатлари оралиғида вақтинча автобус қатнайди

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекати йўл ўтказгич ўрнатилиши туфайли метро ҳаракати вақтинча тўхтатилди ва унинг ўрнига «Роҳат 5-метро бекати — Қўйлиқ 7-метро бекати» оралиғида вақтинча иккита автобус қатнайди.

Ўзбекистонда гумондорларга нисбатан электрон браслетдан фойдаланиш йўлга қўйилади

2024 йил 1 декабрга қадар жиноят содир этганликда гумонланиб ушлаб турилган шахсларнинг қочишига йўл қўймаслик мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Хонандалар даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди

Президент фармони билан хонанда ва ижрочиларга даромад солиғини декларация асосида тўлаш тартиби белгиланди. Шунингдек, тўйхона ва ресторанларда хизмат кўрсатувчи ижрочилар 2024 йил 1 январгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Конституцияга ўзгартириш киритиш қонуни лойиҳасида нималар етишмаяпти?

Оммавий муҳокамаси эртага якунланадиган Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳасида зиддиятлар ва такрорланишларни учратиш мумкин. Ўз навбатида, унда ҳокимият тармоқларининг ҳаққоний бўлиниши ва репрезентатив демократиянинг мустаҳкамланиши бўйича ўзгартиришлар етишмайди. Комил Жалилов мақоласи.