Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят прократураси ва вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тунги рейд тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Рейд тадбирида Ховос тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналидан фуқаро Т.Х. ва А.Л. тақиқланган ов қуроллари ёрдамида (электр қармоқ) ноқонуний равишда 9 турдаги 68 дона балиқларни овлаганлиги аниқланди. Уларнинг ноқонуний ов қилиши оқибатида, ҳайвонот дунёсига жами 47 млн 160 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

«Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органига тақдим этилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмида 829 дона балиқ нобуд бўлганини аниқланганди. Бу «Навоийазот» ва «Навоий ИЭС» корхоналарининг дарёга ташлайдиган оқова сувларидан сабабли юзага келган бўлиши мумкинлиги ва экологлар лаборатор текширувлар ўтказаётгани хабар берилганди.

Шунингдек, Янгийўл туманидаги хўжаликда оммавий равишда нобуд бўлган балиқлар Чирчиқ дарёсига оқизиб юборилгани айтилганди.