1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Узбекистан аирпортс матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудудда айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди.

Белгиланган режага кўра, деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан уланади. Шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишлар якунига етказилади.