18 октябрь куни Жомбой туманидаги 4К-502 Ширинкент-Ғазира автомобиль йўлининг 10-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда Stv.uz вилоят ИИБга таяниб.

Хабарга кўра, Spark ҳайдовчиси Н.Н. қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиши сабаб Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши — Spark автомобили ҳайдовчиси ва туғруқхонадан олиб кетилаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлди. Чақалоқ Nexia машинасида бўлган.

Ҳолат юзасидан Жомбой вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 266-модданинг 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.