Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси бўлди. У 1974 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида туғилган. 1996 йили Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (кундузги шакл), 2004 йил Термиз давлат университети (сиртқи)ни тамомлаган.

Фото: «Ўзбекипаксаноат»

Бахром Шарипов Термиз шаҳар ва Сурхондарё вилояти «Камолот» жамғармасида турли лавозимларда, шунингдек, вилояти ҳокими ёрдамчиси, Сурхондарё саноат, қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш комбинати котибият мудири — Сурхондарё вилояти «Автотехизмат» АЖ раиси ҳамда бир қатор хусусий компаниялар бош директори лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар у «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Эркин Хайитов қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига, Миряшин Сагатов эса раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Шерзод Асадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.