Lacetti ва Matiz иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши вафот этди, дея хабар қилмоқда ИИВ «Mening yurtim» телеканали «Markaziy studiya» информацион дастурига таяниб.

Фарғона вилоятида юз берган ҳодисада 1985 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиққан вақтда ўз йўналишида келаётган 63 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль билан тўқнашди.

ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси воқеа жойида, йўловчиси эса шифохонада вафот этди. Яна 3 киши жиддий жароҳат олди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.