Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан Тошкентда 22 октябрдан иситиш мавсуми бошланади, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.