Азимут авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида АЗО-7059 рейсини амалга ошираётган ССЖ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнди, дея хабар берди Uzbekistan airports матбуот хизмати. Бунга йўловчининг соғлиғининг ёмонлашгани сабаб бўлган.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилди.

Хусусуан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 га режа қилинди. Рейс Внуково аэропортига Москва вақти билан соат 13:00 да етиб боради.