Жамият

Тошкентда жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди
5 декабр 2023, 09:33

Тошкентда жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жуда кўп миқдорда товламачилик моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди. «Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш билан шуғулланган», — дейилади хабарда.

Достон Халилов Ўзбекистондан қочишга уринган вақтда қўлга олинди
5 декабр 2023, 09:22

Достон Халилов Ўзбекистондан қочишга уринган вақтда қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Достон Халиловни Қирғизистонга қочишга уринган вақтда қўлга олди. Унинг Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский») билан яқин жиноий алоқаси бўлгани қайд этилган.

11 млн маҳсулот ва 10 та шаҳарда 100 та тарқатиш пункти: Uzum Market кузги сарҳисобни эълон қилди
4 декабр 2023, 17:00

11 млн маҳсулот ва 10 та шаҳарда 100 та тарқатиш пункти: Uzum Market кузги сарҳисобни эълон қилди

Миллий маркетплейс Uzum Market куз фаслининг уч ойи сарҳисоблар билан ўртоқлашди. Унга кўра, платформада 11 млн маҳсулот расмилаштирилди, Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрида 100 та янги тарқатиш пункти очилди.

Ўзбекистонда мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларини вақтинча ёпишга асос йўқ — CЭС
4 декабр 2023, 16:44

Ўзбекистонда мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларини вақтинча ёпишга асос йўқ — CЭС

Ўзбекистонда мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларини вақтинча ёпишга асос йўқ, деди Санэпидқўм раиси биринчи ўринбосари Нурмат Aтабеков. Тармоқларда вазиятни яхшилаш учун муассасаларни ёпиш таклиф қилинганди. Мутахассис янги пандемия ва эпидемия бошлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли экани маълум қилинди
4 декабр 2023, 16:26

Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли экани маълум қилинди

18−64 ёшдагилар орасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади. 46 фоизининг қонида эса холестерин миқдори ошган.

«Айбсизлик презумпцияси бузилгани йўқ». Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
4 декабр 2023, 16:09

«Айбсизлик презумпцияси бузилгани йўқ». Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Марғилон шаҳрида қора рангдаги ўнлаб Gentra машиналари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бу айнан шу рангдаги Gentra автомобилларининг давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланиш кўпайгани билан изоҳланди. Фарғона вилояти ИИБ жараён профилактик ишларнинг бир қисми эканини таъкидлади.

Тошкентда мактаб ҳудудида 44 ёшли аёлнинг мурдаси топилди
4 декабр 2023, 15:25

Тошкентда мактаб ҳудудида 44 ёшли аёлнинг мурдаси топилди

Сергели туманидаги мактаб ҳовлисидан 44 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бош прокуратура унинг ўлимига юрак касаллиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ва алкоголдан ўткир заҳарланиш кабилар сабаб бўлганини билдирди.

«Бахти Ташкентский» нима сабаб ҳибсга олинди?
4 декабр 2023, 14:53

«Бахти Ташкентский» нима сабаб ҳибсга олинди?

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дастлаб Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский»)ни маъмурий жавобгарлик учун ҳибсга олган, бу ҳақда суд қарорида қайд этилган. У 15 суткага ҳибсга олинган, шундан сўнг пойтахт ИИББ жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Zarqand янги ширинликларни ишлаб чиқарди
4 декабр 2023, 13:00

Zarqand янги ширинликларни ишлаб чиқарди

Zarqand қандолат фабрикаси янги ширинликлар қаторини ишлаб чиқарди, улар орасида турли хил асосга эга уч турдаги пряниклар ҳам бор.

«Инсонларнинг соғлиғи бизнесга айланиб кетди». Эркинжон Турдимов беморга ортиқча дорилар ёзиш ҳолатлари ҳақида гапирди
4 декабр 2023, 12:56 1

«Инсонларнинг соғлиғи бизнесга айланиб кетди». Эркинжон Турдимов беморга ортиқча дорилар ёзиш ҳолатлари ҳақида гапирди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов моддий манфаат эвазига беморларга керак бўлмаган дори ёзиш ҳолатларини танқид қилди. У вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва стандартни четлаб ўтиб рецепт ёзиб берган ходимларни ишдан олиш ҳақида кўрсатма берди.

ОАВ: Салим Абдувалиев («Салимбой»)га нисбатан терговга қадар текширув бошланди
4 декабр 2023, 12:06

ОАВ: Салим Абдувалиев («Салимбой»)га нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган, МОҚ раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kun.uz.

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради
4 декабр 2023, 10:45

Илиқ ҳаво ҳафта ўртасигача сақланиб туради

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +15…+20 даража бўлади. Кейинчалик ҳарорат фони пасайиб, жума куни кечаси 0…+5, кундузи +7…+12 даражагача тушиши кутилмоқда.

Фарғона вилоятида жиноий гуруҳнинг 22 аъзоси ушланди. Улар орасида ММА жангчиси ҳам бор
4 декабр 2023, 10:14

Фарғона вилоятида жиноий гуруҳнинг 22 аъзоси ушланди. Улар орасида ММА жангчиси ҳам бор

Ўзбекистон бўйлаб «кўча тўдалари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ҳамда қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Фарғона вилоятида 22 нафар жиноий гуруҳ аъзоси, шунингдек, ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов («Борз» лақаби билан машҳур) қўлга олинди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат -17 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин
4 декабр 2023, 09:42 1

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат -17 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонга 9 декабрдан Россиянинг шимолий ҳудудларидан жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −17, кундузи -10 даражагача пасайиши, 10−11 декабрь кунлари республика бўйлаб қор ёғиши мумкин.

«Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди
3 декабр 2023, 21:17

«Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни пойтахтда қўлга олди. Шунингдек, яна икки гумонланувчи ушланди.

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
3 декабр 2023, 15:56

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигитнинг касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этгани маълум қилинди.

Олий судда 174 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди. Улар орасида Абдулла Қодирий ҳам бор
3 декабр 2023, 12:48

Олий судда 174 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди. Улар орасида Абдулла Қодирий ҳам бор

Олий суд 6 та жиноят иши бўйича қўзғолонлар ва аксилинқилобий босмачилик қилишда айбланган 174 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яшаган. Хусусан, оқланганлар орасида таниқли адиб Абдулла Қодирий ҳам бор. Рўйхат.

Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та «заправка» 34 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
3 декабр 2023, 12:44

Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та «заправка» 34 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та газ «заправка» 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Улар ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемаларини ўзгартирган.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди
3 декабр 2023, 10:44

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди

Ўзбекистон ва БАА ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Шунингдек, БААда узоқ вақтга яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш вақтида имтиёз берилади.

Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этди
3 декабр 2023, 09:19

Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этди

Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланаётган 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ. Бироқ тармоқларда унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқлангани айтилди. Омбудсман ҳолатни ўрганмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг