Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан «Бахти Ташкентский» ва «Бахти Янгиабадский» лақаби билан танилган 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

бахти ташкентский, бахти тошкент, жиноий гуруҳларга қарши рейдлар, жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича рейдлар, тошкент Фото: Ижтимоий тармоқлар.

У Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (Жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тармоқларда ёзишларича, ҳибсга олиш 29 ноябрь куни унинг пойтахтдаги Grand Mir меҳмонхонаси ёнидаги хонадонида бўлган.

бахти ташкентский, бахти тошкент, жиноий гуруҳларга қарши рейдлар, жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича рейдлар, тошкент

бахти ташкентский, бахти тошкент, жиноий гуруҳларга қарши рейдлар, жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича рейдлар, тошкент

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (Ўта йирик миқдорда товламачилик) билан гумон қилинаётган Дилшод Тўлқинович Шарипов (1980 йилда туғилган) ва Мирзахонов Анвар Бабаразҳабович (1972йилда туғилган) ушланди.

«Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган…Тергов давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Фуқаролардан ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрганлар бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсалар, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71 206 45 69, 71 206 49 46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99 370 73 94 Telegram рақамига мурожаат қилишлари сўралди.

Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилганди. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея қайд этган пойтахт ички ишлар бош бошқармаси.

Куни кеча эса Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «Саидазиз медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиевни қўлга олди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамларни қарзини ундириб берган.