Жамият

Корпоратив ижтимоий масъулият — у қандай бўлиши керак?
22 апрель 2021, 18:50

Корпоратив ижтимоий масъулият — у қандай бўлиши керак?

Корпоратив ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва тамойиллари нимадан иборат? Нима учун уни хайрияга тенглаштириш мумкин эмас ва жамият учун фойдали бўлган лойиҳаларини амалга оширишнинг энг тўғри йўли қандай? Бу ҳақида Малика Шарипова ва Дилмурод Юсуповнинг мақоласида.

«Пенальти бермаганида ҳакам четлатиларди» — Ҳакамлар департаменти бошлиғи Намангандаги ўйин ҳақида
22 апрель 2021, 18:20

«Пенальти бермаганида ҳакам четлатиларди» — Ҳакамлар департаменти бошлиғи Намангандаги ўйин ҳақида

ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувида пенальти белгиламаслик нотўғри иш бўлишини айтди. «Ўйинда учрашув муҳити, ундаги атмосфера, мухлислардан келиб чиқиб пенальти қўйилмаганида ҳакам ўша ўйин учун „2 баҳо оларди“ ва четлатиларди», — дейди у.

Royal Flight авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди
22 апрель 2021, 17:02

Royal Flight авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди

«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг Royal Flight авиакомпаниясига Москва-Андижон-Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди.

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартибини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
22 апрель 2021, 15:51

Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартибини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тақдим этди. «Давлат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечиш, ер участкалари олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, жараёнларни мураккаблаштириш ва «мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари» ни ўрнатиш таклиф этилмоқда.

Наманганда 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
22 апрель 2021, 15:36

Наманганда 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади
22 апрель 2021, 14:25

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади

1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди
22 апрель 2021, 14:17

Тошкентда ички ишлар ходимлари кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл 10 суткага қамалди

Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди
22 апрель 2021, 14:04

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди

Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида автомашинанинг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган. Хабар берилишича, ёнғин бартараф этилган.

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда
22 апрель 2021, 13:57 1

«Юқоридан топшириқ бўлган». Тадбиркорлар реклама объектларининг бузиб ташланиши ҳақида шикоят қилмоқда

8 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида реклама қурилмаларини оммавий бузиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлар 300га яқин билбордларни демонтаж қилган ҳокимият вакилларининг ҳаракатини ноқонуний эканлигини айтмоқда ва ушбу қарорни асослаб беришни талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганишга киришди. «Газета.uz» тадбиркорлар ва Реклама индустрияси миллий ассоциацияси билан гаплашди.

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди
22 апрель 2021, 13:50

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди

Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган
22 апрель 2021, 13:44

Таъмирланмаган йўллар сабаб икки йилда 191 киши вафот этган

Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди
22 апрель 2021, 13:25

Бухородаги 11 та умумтаълим мактаби 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди
22 апрель 2021, 13:09

Жасур Умировнинг жиноятини яширмоқчи бўлган ИИБ ходимлари жазоланди

Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди
22 апрель 2021, 12:14 2

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазирлиги 110 мактабдаги калта пайпок билан боғлиқ ҳолатни ўрганганида, ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаганини таъкидлади. Вазирлик тақдим этган видеолавҳага кўра, ўқитувчи боланинг калта пайпоқда эканлигини кўриб, «Бизда нима, ЛГБТми? Олий Мажлис мактабларимизда пайпоқсиз юришни тақиқлаган», — деб айтган. Директор ўринбосари эса ўғил болаларга калта пайпоқ кийиб юрмасликни уқтирган.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда
22 апрель 2021, 11:52

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошиб бормоқда

Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 384 нафарни ташкил этиб, 21 апрель ҳолатига кўра умумий ҳолатлар сони 87 935 тага етди. Охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ.

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
22 апрель 2021, 10:58

Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида Nexia-2 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади
22 апрель 2021, 10:18

ТДЮУ THE Impact Ranking рейтингида 401 ўринни эгаллади

Университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи THE Impact Ranking рейтингидаги 500 та университетлар орасида ТДЮУ 401 ўринни эгаллади.

Қашқадарёда NEXIA-1 га ўрнатилган газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши вафот этди
22 апрель 2021, 09:38

Қашқадарёда NEXIA-1 га ўрнатилган газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши вафот этди

Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.

Тошкентда анҳордан эркак кишининг жасади топилди
21 апрель 2021, 21:47

Тошкентда анҳордан эркак кишининг жасади топилди

Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди
21 апрель 2021, 19:35

5 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтди

Самарқанд давлат университети, Жисмоний тарбия университети, Жаҳон тиллари университети, Шарқшунослик университети ва Самарқанд чет тиллар институти масофавий таълим тизимига ўтди. Ўқитувчи ва талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг