Буюк Британиянинг Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур рейтингда Тошкент давлат юридик университети 401-ўринни эгаллади.

Дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида ТДЮУ мазкур рейтингда Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қайд этди.

The Times Higher Education Impact Ranking рейтинги университетларни БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадлари бўйича баҳолайдиган тизим ҳисобланади.

2021 йилги рейтингга дунёнинг 1,115 та университетлари кирган.