Тошкент вилоятининг Янгиҳаёт туманида юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 22 апрель куни соат 11:00 ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4P-21 автомобиль йўлида ҳайдовчи М.А. (1992 й.т.) томонидан бошқариб келинаётган «Howo» русумли юк транспорт воситаси ағдарилган.

ФВВнинг маълумотларига кўра, юк автомашинаси бетон тўсиққа урилиб ағдарилиб кетган, натижада юк автомашинасининг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.