ССВнинг берган маълумотларига кўра, 21 апрель ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87 935 нафарга етди. Хабар берилишича, охирги сутка давомида COVID-19 инфекцияси аниқланганлар сони 384 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, охирги бир ҳафта ичида кунлик қайд этилаётган ҳолатлар сони 300 дан деярли тушаётгани йўқ. 13 апрелдан бошлаб COVID-19 инфекцияси аниқланганлар сони 200 нафардан тушмаётган бўлса, 16 апрель куни қайд этилган ҳолатлар сони 300 дан ошди. 21 апрелга келиб эса кунлик ҳолатлар сони 400 тага яқинлашиб қолди.

СанаКунлик қайд этилган ҳолатларУмумий ҳолатлар
13 апрель
212
85 503
14 апрель
227
85 730
15 апрель
292
86 022
16 апрель
316
86 338
17 апрель
342
86 680
18 апрель
302
86 982
19 апрель
243
87 225
20 апрель
326
87 551
21 апрель
384
87 935

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг ўсиш суръати.

Юқоридаги маълумотларга кўра, сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони деярли икки минг нафарга ошган.

ССВнинг хабар беришича, 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар жами 85 007 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 148 млн 863 мингдан ошган. Шундан 82 млн 418 мингдан ортиқ киши тўлиқ тузалган ва 3 млн 58 минг нафар инсон вафот этган.