14 апрель куни Наманган вилоятида 8 ёшли бола автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 16:30 ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани, Муллақудинов МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида, ҳайдовчи А.С. (1986 й.т.) Damas русумли автомобилни бошқараётиб чап томондан ўнг томонга югуриб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб автомобиль ағдарилган.

Натижада, пиёда, А.Ш. (2013 й.т.) тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, аввалроқ, Наманганда 5 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.