20 апрель куни Наманган вилоятида 5 ёшли қизалоқ автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 18:30 ларда, Наманган вилояти Мингбулоқ тумани «Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор» йўлининг 4 км.да, Кичик Жомашуй маҳалласи ички йўлида, Nexia-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Nexia-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларинининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.