Жамият

Чилонзорда «Газель» Lacetti билан тўқнашди
10 август 2021, 12:42

Чилонзорда «Газель» Lacetti билан тўқнашди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари тўқнашди. 8 киши жабрланди.

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда
10 август 2021, 11:30

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда

«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?
10 август 2021, 08:50

Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Коронавирус ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли? Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради
10 август 2021, 08:19

Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.

Машина бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
10 август 2021, 02:41 2

Машина бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда

Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида
9 август 2021, 23:32 3

«Ҳеч қачон бундай адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман» — бош вазир Олимпиада ўйинлари ҳақида

Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.

«Одамларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак». Депутат — маҳаллаларни ободонлаштириш ҳақида
9 август 2021, 19:25

«Одамларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниши керак». Депутат — маҳаллаларни ободонлаштириш ҳақида

Депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси маҳаллаларни ободонлатириш борасида бекорда шикоят қилмаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, айрим ҳолатларда қурилиш ишларидан кейин «маҳаллалар бор файзу тароватидан маҳрум бўлмоқда».

Чорвоқ атрофи ҳудудлари ўрмонлаштирилади
9 август 2021, 18:24

Чорвоқ атрофи ҳудудлари ўрмонлаштирилади

Ҳукумат қарори билан Чорвоқ сув омбори атрофидаги ва унга туташ ҳудудларда, ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалик ерлари чорвачиликка тақиқ қўйилган ҳолда ўрмон фондига ўтказилади. 2023 йилгача ушбу ҳудуд ўрмонлаштирилади.

Хитой-ўзбек вакцинаси дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак?
9 август 2021, 18:17

Хитой-ўзбек вакцинаси дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак?

Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак? Коронавируснинг «дельта» штамми қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев «Газета.uz»нинг ушбу саволларига батафсил жавоб берди.

Коронавирусдан тузалган одам вакцина олиши керакми?
9 август 2021, 17:59

Коронавирусдан тузалган одам вакцина олиши керакми?

Касаллик ёки вакцинадан сўнг организмда «антитаначалар» пайдо бўлмаслиги мумкин, лекин хотира ҳужайралари олдинроқ вирусга дуч келганлигини эслаб қолади. Коронавирусдан тузалган одам нима сабабдан эмланиши керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

ОИВ ва Гепатит С ташхиси учун мобил лаборатория ишга туширилди
9 август 2021, 16:36

ОИВ ва Гепатит С ташхиси учун мобил лаборатория ишга туширилди

«Чегарасиз шифокорлар» ва ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ, Гепатит С ва тери-таносил касалликлари ташхиси учун мобил лабораторияни ишга туширди. У Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатади.

Янги ўқув йилида мактабларда дарслар гибрид шаклда давом эттирилади
9 август 2021, 15:18

Янги ўқув йилида мактабларда дарслар гибрид шаклда давом эттирилади

Халқ таълими вазирлиги янги 2021−2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

АҚШ Ўзбекистонга қиймати $330 мингдан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборди
9 август 2021, 14:49

АҚШ Ўзбекистонга қиймати $330 мингдан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборди

АҚШдан беғараз кўмак сифатида қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган 240 минг дона тиббий ниқобларнинг биринчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди. Мазкур инсонпарварлик юки «Global Jewish Assistance and Relief Network» жамғармаси ва Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси томонидан етказилган.

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди
9 август 2021, 13:17

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди

9 августдан бошлаб бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида хитой-ўзбек вакцинасининг фақат биринчи дозаси билан эмлаш ишлари амалга оширилади. Шу муддат ичида ушбу вакцинанинг иккинчи ва учинчи билан эмланилмайди. Бу иш вакцинация жараёнини тўғри режалаштириш ва эмлаш бўйича ҳисоб-китобни тўғрилаб олиш учун қилинганлиги айтилди.

ИИВ Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддинова иши бўйича қўшимча маълумот берди
9 август 2021, 12:40

ИИВ Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддинова иши бўйича қўшимча маълумот берди

Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага туҳмат қилиш учун тарқатилган видеода расмий никоҳдаги эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлганлиги маълум қилинди. Уларнинг ҳаракатида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистнинг обрўсини тўкишга қилинган ҳаракат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта охирида иссиқ ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда
9 август 2021, 11:53

Ҳафта охирида иссиқ ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда

Ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Пайшанба куни Ўзбекистонга салқин ҳаво китиб келади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди.

Жамоатчилик ва расмийлар Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлади
9 август 2021, 07:05

Жамоатчилик ва расмийлар Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлади

Сенат раҳбари, омбудсман, Саида Мирзиёева, Комил Алламжонов, давлат органлари, депутатлар ва жамоатчилик Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлаб чиқди. Номаълум шахслар унинг шаъни ва қадр-қимматини топтайдиган монтаж қилинган видеони эълон қилди. Тошкент ИИББ терговга қадар текширувни бошлади.

Ходимлари вакцина олган кафе ва ресторанларга кечки пайт ҳам ишлашга рухсат берилди
8 август 2021, 20:43 1

Ходимлари вакцина олган кафе ва ресторанларга кечки пайт ҳам ишлашга рухсат берилди

10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.

Зомин миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
8 август 2021, 19:21

Зомин миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.

Нима тайёрлаймиз: мазали кечки овқат
7 август 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: мазали кечки овқат

Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг