10 август куни соат 07:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълумотга кўра, Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Ш. Г. (1983 й.т.) бошқарувидаги «Газель» русумли ҳамда ҳайдовчи К.Ю. (1952 й.т.) бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиллар тўқнашган.

Натижада, «Газель» автомобили ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек Lacetti автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.