Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.
Oasis Credit`нинг директори Маҳмудали Гусейнов компаниянинг бошқа мамлакатларда кредит бериш тажрибаси ва халқаро молия ташкилотларининг ресурслари ҳақида сўзлаб берди.
Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.
Сешанба куни иссиқхоналари газдан узилган тадбиркорлар норозилик билдириб, Тошкентда тўпланди. «Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, турли ҳудудларидан келган ўнлаб тадбиркорлар дастлаб президент Администрация раҳбари билан кўришишга уринган, бироқ улар Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган.
Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини 300−400 доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган гумондор шахслар ушланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
«Жамиятимизнинг баъзи вакилларида бугунги кунда ҳам эскирган кириллни сақлаб қолиш ҳиссининг мавжудлигини улардаги она тили тушунчасидаги имловий бўшлиғи билан изоҳлаш мумкин», деганди Меҳрож Усмонов. У ушбу мақолада ўзбек тилининг ҳақиқий алифбоси қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси қишки жадвалга ўтмоқда. Мавсумда Малайзия ва Таиландга парвозларни қайта йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Фарғонадан Дубайга қатновлар амалга оширилади, Тошкентдан Шаржага парвозлар ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади.
Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.
Merit компанияси ўзининг Merit College талабалар мактабини очмоқда. Компания коллежнинг ўқув дастури, афзалликлари, кириш имтиҳонлари билан батафсил таништирди.
Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.
Шавкат Мирзиёев фармонига асосан ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир қатор ИИО ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди.
Тошкент шаҳар Учтепа тумани кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов ўзини «ИИО подполковниги» деб таништирган одам уни орган биносига чақираётганини маълум қилди. У буни «сиёсий буюртма ва депутатлик фаолиятига босим» деб атади.
Шавкат Мирзиёев дунёда энергетика соҳасида бўлаётган муаммолар минтақага ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани ҳақида гапирди. «Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борадаги дахлдорлигини ошириш муҳим», — деди президент.
Президент назоратига олинган Сирдарёдаги портлаш, «Dream Park» номи билан қайта очилган Ғафур Ғулом боғи, ҳафтанинг ярми ёмғирли бўлиши, 27 октябрда Остонага борадиган Шавкат Мирзиёев, 2026 йилгача битадиган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони белгилайди. Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бошланади, аммо кундузи ҳарорат +19 даражадан, кечаси эса +8 дан ошмайди.
Пойтахтда «Ўзбекистон: Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида суратга олинган кинокартина археолог ва тарихчилар тадқиқ этиши учун катта аҳамиятга эга фавқулодда ғайриоддий юртлар тарихи ҳикоя қилинади.
Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилди. Боғ тест режимида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда.
Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш 2026 йилгача битказилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг