Ўқишга топширмоқчи бўлган юқори синф ўқувчиларининг катта қисми ҳозирги кунда мактабдан кейин ўқув марказлари ва репетиторларга қатнаши одатий ҳолга айланди. Бу эса ўқувчидан кўпроқ куч ва вақт олиб қўяди. Натижада, ёки мактаб қолиб кетади, ёки ўзлаштириш пасайиб кетиши мумкин.

Бу муаммога ечимни Merit компанияси ўзининг Merit College — талабалар мактаби лойиҳаси билан таклиф қиляпти. Компания коллежнинг ўқув дастури, афзалликлари, кириш имтиҳонлари билан батафсил таништирди.


Merit ҳақида

Merit бренди кўпчиликка тарбия ва таълимни ўзида уйғунлаштира олган хусусий мактаблар тармоғи сифатида таниш. Шу кунгача 2000 дан ортиқ ўқувчиларни 7 та таълим муассасасида ўқитиб келяпти ва 2022 йилги битирувчиларининг 97 фоизи талаба мақомига эришган.

Merit College ҳам репетитор, ҳам мактаб ўрнини босувчи коллеж сифатида ташкиллаштирилмоқда. Унда 7−11 синфлар ўқувчилари табиий фанлар ёки бизнес йўналишида таълим олишади. Йўналишга қараб кимё ва биология ёки инглиз тили ва математика фанларини чуқурлаштирилган тарзда ўрганишади.


Нима учун айнан Merit College?

Илк уринишданоқ талаба бўлиш имконияти

Коллеж бераётган билимнинг ўзи билан Ўзбекистон ОТМларининг 168 та йўналишига топшириши ва биринчи йилданоқ талабага айланиши мумкин. Коллежда Давлат таълим стандарти доирасидаги фанлар ҳам ўқитилади ва битирувчиларга шаҳодатнома тақдим этилади.

Кучли устозлар

Коллежда абитуриент тайёрлашда 20 йиллик тажрибага эга малакали устозлар дарс берадилар. Ҳар бирининг ўзига хос методикаси бўлиб, у ўқувчининг юқори натижага эришишига йўналтирилган. Бундан ташқари, коллежда ўзлаштиришга қийналаётган болалар билан шуғулланувчи координаторлар мавжуд. Улар ўқувчи билан масалалар ечишади, дастурни такрорлашади ва ўтилган мавзуларни мустаҳкамлашади.


Махсус ўқув дастури

Коллежда 7−10 синфлар учун ўқув йили 10 ой, 11 синфлар учун эса 11 ой давом этади.

Дарслар ҳафтада 6 кун 14:00 гача давом этади. 6 кун, шанба такрорлаш куни бўлиб, унда қуйидагилар бўлиб ўтади:

  • ўтилган мавзулар таҳлил қилинади;
  • масалалар ва тестлар ишланади;
  • назарий билимлар амалиётда қўлланилади: лаборатория ишлари ва турли тажрибалар ўтказилади;
  • соҳа вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштирилади;
  • ОТМларга саёҳатлар уюштирилади.

Дарсларнинг тушликкача давом этиши ўқувчиларга шахсий ишлари ёки уйга вазифалари билан шуғулланишга шароит яратади. Коллежда инглиз тили фани ҳаммага баробар чуқурлаштириб ўргатилади. Бу ўз ўрнида ўқувчиларга халқаро миқёсда фаолият олиб боришга ёрдам беради.

Ҳар ой ўқувчилар блок-тест топширадилар. Бу орқали ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзлари ўзлаштириш самарадорлигини кузатиб боришлари мумкин бўлади. Шунингдек, ушбу имтиҳондан юқори натижага эришган ўқувчилар ойлик тўловдан 50% чегирмани қўлга киритадилар.


Интилувчан муҳит

Коллежда фақат оқимоқчи ва илм олмоқчи бўлган ўқувчилар таълим оладилар. Натижада, коллежда ўзаро соғлом рақобат ва қўллаб-қувватлаш муҳити юзага келади.

Билимга қўшиб махсус бонус

Ўқувчилар фақатгина сифатли билим олибгина қолмайдилар. Ҳафтада бир марта ўтиладиган тарбия дарслари бола тарбиясини шакллантиради.

Қабул жараёни

Коллежга кириш жараёни йўналишга кўра икки турга бўлинади.

Табиий фанлар йўналишига топшираётган 7−10 синфлар ўқувчилари имтиҳонсиз, 11 синф ўқувчилари эса кимё, биология фанларидан ёзма имтиҳон топширишлари керак бўлади.


Бизнес йўналишига ҳам 7−10 синфлар имтиҳонсиз қабул қилинади. 11 синф ўқувчилари эса математика, инглиз тилидан суҳбат жараёнида электрон тарзда имтиҳон топширадилар.

Аризани ушбу ҳавола орқали топшириш мумкин: meritcollege.tilda.ws

Телефон: (+998) 99−988−99−99.

Telegram-бот: t.me/merit_college_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.