Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратурага ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Ҳ.Қ. ва Д.А. фуқаро Н.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига, 300 минг сўмни Д.А.нинг пластик картасига ўтказиб, 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. фуқаро М.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.