Жамият

Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли машина 5 ёшли болани уриб кетгани айтилмоқда
27 октябр 2022, 01:57

Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли машина 5 ёшли болани уриб кетгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 октябр 2022, 22:00

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент метросидаги станцияларда ногиронлиги бор шахсларга шароитлар яратилиши, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берган Акмал Саидов, жанжал сабаб хотинини уриб ўлдирган сирдарёлик эркак, Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар билан суҳбат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент метросининг барча станцияларида ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилади
26 октябр 2022, 21:15

Тошкент метросининг барча станцияларида ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилади

Сенат Кенгаши мажлисида автовокзаллар, метро станциялари, бекатларда пандуслар йўқлиги, ногиронларга шароитлар яратилмагани, ҳожатхоналар, йўл инфратузилмалари ва кўприклар билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлиги шароитлар келгуси икки йилда яратилишини маълум қилди.

Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича тактик ўқув ўтказилди
26 октябр 2022, 18:26

Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича тактик ўқув ўтказилди

Ўзбекистон ҳарбийлари ва куч тузилмалари шимолда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқувлар ўтказди. Уларда жанговар навбатчилик ўтказаётган чегарачиларга шартли террорчилар ҳужумини қайтариш, гаровга олинганларни озод этиш ва бошқалар бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.

Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар замонавий маҳаллани қандай кўрмоқда?
26 октябр 2022, 18:20

Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар замонавий маҳаллани қандай кўрмоқда?

Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси муаллифлари айрим кўчаларга автомобиль катновини чеклашни, велосипед йўлаклари ҳисобига йўл қисмини торайтириб, кўп қаватли уйлар жойлашган мавзеларни маҳалла тамойили асосида кўкаламзорлаштиришни таклиф қилмоқда.

ЮНИСEФ барча давлатларни болаларга глобал исиш шароитида яшашни ўргатишга чақирди
26 октябр 2022, 17:55

ЮНИСEФ барча давлатларни болаларга глобал исиш шароитида яшашни ўргатишга чақирди

ЮНИСEФ ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат болалар яшаш шароитига, хавфсизлигига, овқатланишига ва сувдан фойдаланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳозирда тахминан 559 млн бола ўта иссиқ иқлим шароитида яшайди.

Ғафур Ғулом боғи номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги
26 октябр 2022, 16:58

Ғафур Ғулом боғи номи ўзгармайди — Чилонзор тумани ҳокимлиги

Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилганидан сўнг, унинг номланиши муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ҳокими маслаҳатчиси Ботир Расулов бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олиниши ва Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолишини маълум қилди.

Ўзбекистон пойтахтини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилмаяпти. Нега?
26 октябр 2022, 15:53

Ўзбекистон пойтахтини бошқа ҳудудга кўчириш режалаштирилмаяпти. Нега?

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳасида пойтахтни бошқа ҳудудга кўчириш кўзда тутилмаган. Бироқ, «ТошкентбошпланЛИТИ»га кўра, маъмурий марказ қисман «Янги Тошкент»га кўчади. Институт мутахассисларининг қайд этишича, шошилинч кўчиш муаммолар келтириб чиқариши ҳам мумкин.

Сирдарёда эркак жанжал оқибатида хотинини уриб ўлдириб қўйди
26 октябр 2022, 15:27

Сирдарёда эркак жанжал оқибатида хотинини уриб ўлдириб қўйди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида эркак ўзаро жанжал сабаб турмуш ўртоғини уриб ўлдирди. Оқибатда икки нафар вояга етмаган бола етим қолди.

Қашқадарёда ўзаро тўқнашган Lacetti`лардан бири ёниб кетди
26 октябр 2022, 14:58

Қашқадарёда ўзаро тўқнашган Lacetti`лардан бири ёниб кетди

Муборак туманида ўзаро тўқнашган Lacetti автомашиналардан бири ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига ўтказишга нима тўсқинлик қиляпти?
26 октябр 2022, 14:36

Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига ўтказишга нима тўсқинлик қиляпти?

Пойтахтнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасида Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисига кўчириш назарда тутилмаган. «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маълумотларига кўра, буни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Объектни кўчириш вариантларини кейинги авлод шаҳарсозлари кўриб чиқади.

Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизими жорий этилади
26 октябр 2022, 13:54

Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизими жорий этилади

Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.

«Мавжуд тизим хато. Бу фақат театр». Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари метрога киришдаги текширувлар ҳақида
26 октябр 2022, 13:20 2

«Мавжуд тизим хато. Бу фақат театр». Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари метрога киришдаги текширувлар ҳақида

Тошкентда «сумкамда бомба бор» деб ҳазиллашган қизнинг 5 суткага қамалиши ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар метрога киришдаги текширувларнинг самарасиз ва ҳатто мантиқсизлигини таъкидламоқда.

«ЖЧ-2022`да ишлаш таклифи тушганда, берадиган ойлигига ҳам қарамадим» — Алишер Никимбаев
26 октябр 2022, 13:00

«ЖЧ-2022`да ишлаш таклифи тушганда, берадиган ойлигига ҳам қарамадим» — Алишер Никимбаев

Алишер Никимбаев — Қатар футбол ассоциацияси ва Осиё футбол конфедерациясида техник эксперт. «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида у 20 ноябрдан 18 декабргача Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022`га тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, ўзбек футболи муаммолари ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

АҚШ қишлоқ аёлларига 200 минг долларлик ускуналар тарқатишни бошлади
26 октябр 2022, 12:47

АҚШ қишлоқ аёлларига 200 минг долларлик ускуналар тарқатишни бошлади

АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги орқали 226 нафар қишлоқ аёлига иссиқхона, сутни қайта ишлаш, паррандачилик, гиламдўзлик, тикувчилик, каштачилик, қандолатчилик каби йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ускуналар тарқатишни бошлади.

2022 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 2,7 трлн сўм маблағ ажратилади
26 октябр 2022, 12:02

2022 йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 2,7 трлн сўм маблағ ажратилади

Президентнинг 2022−2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, жорий йилда жами 5284 та маҳалла учун 2 трлн 700 млрд сўм ажратилади. Йил якунига қадар ўзлаштирилмаган маблағлар кейинги йилдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

Авлодлар таънасига қолмайлик
26 октябр 2022, 12:00

Авлодлар таънасига қолмайлик

Афсуски, биз совет даври кишилари ота-боболаримиз изидан бориш ўрнига, юзлаб йиллик тарихга эга Хўжанд, Сўфимиён, Эшонхўжа сингари қишлоқларнинг номларини ўзимизнинг тилу динимизга ёт номлар билан атадик. Буларнинг барчасига биринчи навбатда зиёлиман деб бўйинбоғ тақиб юрганнинг ҳар бири айбдордир.

Сариосиёда «Ҳазарбоғ» канали ирмоғидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди
26 октябр 2022, 11:38

Сариосиёда «Ҳазарбоғ» канали ирмоғидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди

Августда Сурхондарёдаги «Ҳазарбоғ» каналидан 27 ёшли шахснинг жасади топилди. Суд-тиббий экспертиза унинг ўлимига бурун ва оғиз бўшлиғининг сув билан беркитилишидан вужудга келган механик асфикция сабаб бўлганини айтди. Бунда жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинди.

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди
26 октябр 2022, 11:17

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди

Шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва америкалик Уэсли Сони мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби исландиялик Стейн Гретарссон бўлади.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасининг батафсил таҳлили
26 октябр 2022, 11:13

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасининг батафсил таҳлили

Тошкентда қурилишлар ўртача неча қаватли бўлади, бир қаватли маҳаллалар тақдири нима бўлади, пойтахтнинг меъморий қиёфаси қандай сақланиши керак ва нима учун барча қурилиш лойиҳаларини шаҳар ташқарисига кўчириш имконсиз? «ТошкентбошпланЛИТИ» институти директор ўринбосари ушбу саволларга жавоб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг