Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилояти Муборак туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

26 октябрь куни соат 10:50 ларда туман ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу автомобиль йўлининг 108-километрида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Т. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Т. бошқарувидаги яна бир Lacetti автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Тўқнашув оқибатида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келди.

Таъкидланишича, ҳодиса сабаб икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.