Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида эркак оилавий жанжал сабаб турмуш ўртоғини уриб ўлдирди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашри.

Аниқланишича, туманнинг «Йўлдошобод» маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан мунтазам равишда жанжаллашиб келган. Охирги можаро пайтида Ф.М. турмуш ўртоғига оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда, икки нафар фарзанд етим қолди.

Туманда прокурор, вилоят ИИБ бошлиғи, маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда мазкур ҳолат муҳокама қилинди.