Исландияда ўтаётган шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида дунёнинг 8 нафар кучли шахматчилари иштирок этмоқда. Унда ўзбекистонлик рапид бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов 1-тур ўйинида россиялик Ян Непомняшийни мағлуб этган бўлса, кейинги босқичда америкалик Уэсли Содан устун келди. Сўнгги 2 турдан сўнг Нодирбек А гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.



Нодирбек Абдусатторовнинг Ян Непомняшийга қарши баҳсидан. Фото: Нодирбек Абдусатторовнинг расмий канали

Нодирбек Абдусатторовнинг Уэсли Сога қарши баҳсидан. Фото: Нодирбек Абдусатторовнинг расмий канали

Энди ўзбекистонлик гроссмейстер гуруҳдаги сўнгги ўйинни исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши ўтказади. Ўз гуруҳида муваффақият қозонган шахматчилар ярим финал баҳсида қатнашади.

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида шахматчилар мусобақанинг умумий мукофот жамғармасидаги 400 минг доллар ва 150 минг доллардан иборат биринчи мукофот учун баҳс олиб боради.