Жамият

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
6 апрель 2024, 13:52

Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшни мамлакатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улардан жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди
6 апрель 2024, 12:11

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошлангани муносабати билан пойтахт ва Тошкент вилоятининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳарбий техникалар ҳаракатланади. Ҳайдовчилардан йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди
6 апрель 2024, 10:28

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди

Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)
6 апрель 2024, 00:50

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)

Март ойида қабул қилинган қарор билан энди мозаик паннолар маданий мерос объектлари ҳисобланади, улар чизилган биноларга эса реклама баннерлари ўрнатиш тақиқланади. Шу сабабли 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди. Фото.

5 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
5 апрель 2024, 23:29

5 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

«Ташаббусли бюджет» 1-мавсуми ғолиблари, рухсатнома олинмагани учун тўхтатилган кинофестиваль, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг музокаралари, ЯТТлар учун 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми ғолиблари аниқланди
5 апрель 2024, 22:45

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми ғолиблари аниқланди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Республика бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Бу галги овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этди.

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмгача кафолатсиз кредит олиши мумкин бўлади
5 апрель 2024, 21:27

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмгача кафолатсиз кредит олиши мумкин бўлади

Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилганларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит жалб қилиш имконияти берилди. Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул кўринишида ажратилиши мумкин. Кредит муддати ва имтиёзли давр ҳам оширилмоқда.

Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари жаримага тортилди
5 апрель 2024, 15:33

Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари жаримага тортилди

Ташкилот раҳбарларини Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов жаримага тортилди. У овоз йиғолмаган раҳбарларни ишдан олиш билан қўрқитган ва уларни «ноинсофлар» дея атаганди.

Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган ва камситган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди
5 апрель 2024, 14:40

Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган ва камситган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида синфдошига нисбатан буллинг уюштирган, уни калтаклаб, ҳақоратлаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди
5 апрель 2024, 14:01

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди

Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

ДХХ 4 та ҳудудда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди
5 апрель 2024, 11:58

ДХХ 4 та ҳудудда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди

ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги
5 апрель 2024, 11:37

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.

Шанба куни ҳудудларда ёмғир ёғади
5 апрель 2024, 11:13

Шанба куни ҳудудларда ёмғир ёғади

Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол кучайиб, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+18 даражага тушади. Якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна +20…+23 даражагача кўтарилади, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлади.

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади
5 апрель 2024, 11:01

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
5 апрель 2024, 10:09

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди
5 апрель 2024, 09:18

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди

5−7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди
5 апрель 2024, 05:17

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди

Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида сезилди
5 апрель 2024, 04:57

Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида сезилди

Жума тонгида Қозоғистонда, Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда 3,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига 2 балли даражада сезилди.

Фарғонада янги туғилган чақалоқ халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани аниқланди
4 апрель 2024, 23:19

Фарғонада янги туғилган чақалоқ халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани аниқланди

Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмасида бир кунлик чақалоқ полисинтетик халтада ерга ташлаб қўйилгани маълум бўлди. ССВнинг қайд этишича, чақалоқ муддатидан аввал туғилгани сабаб вафот этган. Унинг онаси диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Ҳолат назоратга олинди.

Тошкентдаги Абдулқосим Эшон мадрасасига ҳожатхона қуриб олингани аниқланди
4 апрель 2024, 22:46

Тошкентдаги Абдулқосим Эшон мадрасасига ҳожатхона қуриб олингани аниқланди

Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилган. Бу каби ҳолатлар Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам содир бўлган. Бош прокуратура ушбу фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг