Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари қаторига киритилган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди, деб хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, март ойи сўнггида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган эди. Мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш эса тақиқланади.

маданий мерос агентлиги, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, мозаика, панно

Жамғарманинг Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган бинодан реклама баннери олиб ташланди.

маданий мерос агентлиги, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, мозаика, панно

«Агар сиз миллий рўйхатга ҳали киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, марҳамат, mosaic@acdf.uz электрон почтаси орқали хабар беринг», — дейилади хабарда.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси аввал ҳам жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирганди.