Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқ полисинтетик халтага солиниб, ерга ташлаб қўйилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Дастлабки ўрганишларга кўра, 2005 йил Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган Д.У. исмли аёл 31 март куни туғуруқ бўлимига «Ҳомиладорлик-1, туғуруқ-1, 28 ҳафта, эрта туғиш хавфи» ташхиси билан мурожаат қилган.

ССВнинг маълумот беришича, бемор ҳомиладорлик билан Тошлоқ туманида диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Туғуруқ 1 апрель куни соат 08:45 ларда амалга оширилган.

Шу куни соат 17:00 ларда чақалоқнинг аҳволи оғирлашиб, унда биологик ўлим ҳолати кузатилган. Унинг ўлимига муддатидан олдин (7 ойлик) туғилгани сабаб бўлган.

Ҳолат вазирлик назоратига олиниб, тегишли ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига юборилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.