Жамият

Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасига борди (фото, видео)
9 апрель 2024, 03:42

Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасига борди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилган Киберспорт аренаси билан танишди. Президент у ерда киберспорт, шахмат, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатиб, ёшлар билан суҳбатлашди. «Биз белгилаб олган стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз», — деди у.

Россияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
9 апрель 2024, 02:53

Россияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.

Янгиланди: 10 апрель куни эрталаб Тошкент жамоат транспорти бепул ишлайди
8 апрель 2024, 22:45

Янгиланди: 10 апрель куни эрталаб Тошкент жамоат транспорти бепул ишлайди

Янгиланди: 10 апрель куни эрталаб Тошкент шаҳри жамоат транспорти бепул ишлайди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида эса ЖТни бепул қилиш тавсия этилади.

8 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 апрель 2024, 22:19

8 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

10 апрель куни нишонланадиган Рамазон ҳайити, Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи, Enter Engineering`нинг маоши кечикаётганидан норози қурувчилари, «Овоз» телелойиҳаси учун ажратилган қарийб 2 млрд сўм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
8 апрель 2024, 19:58

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси 10 апрель, чоршанба Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтларини эълон қилди.

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиши хавфини эълон қилди
8 апрель 2024, 19:39

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиши хавфини эълон қилди

9−15 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 6 та вилоятда қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди
8 апрель 2024, 16:23

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

«Ходимларнинг иш ҳақи буюртмачи олдида бажарилган ишнинг муваффақиятига боғлиқ». Enter Engineering — қурувчиларнинг иш ҳақи кечикаётгани ҳақида
8 апрель 2024, 15:43

«Ходимларнинг иш ҳақи буюртмачи олдида бажарилган ишнинг муваффақиятига боғлиқ». Enter Engineering — қурувчиларнинг иш ҳақи кечикаётгани ҳақида

Enter Engineering ходимлари иш ҳақи кечикаётганидан шикоят қилмоқда, Олмалиқдаги 3-МБФ ишчилари уч ойдан бери маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания вазиятга изоҳ бериб, февраль ойи учун маош тўлаганини, иш ҳақи буюртмачи олдида бажарилган ишнинг натижасига боғлиқ эканини маълум қилди.

Бухорода курсдошларини ўз офисига маишат учун чақирган инспекция бошлиғи ишдан олинади
8 апрель 2024, 14:13

Бухорода курсдошларини ўз офисига маишат учун чақирган инспекция бошлиғи ишдан олинади

Бухоро вилоятида қурилиш инспекцияси бошлиғи туғилган кунида курсдошларини базм учун ўз офисига чақиргани ортидан лавозимидан озод этиладиган бўлди. Туғилган кунни, хусусан, спиртли ичимликлар билан нишонлаш таклиф қилинган.

Газ баллон ўрнатилган 300 тадан ортиқ автобус техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди
8 апрель 2024, 13:03

Газ баллон ўрнатилган 300 тадан ортиқ автобус техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди

Ўзбекистонда 300 тадан ортиқ автобус 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди. Шу юзасидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга сенатор сўровини юборди.

Бакалавр талабасидан глобал IT мутахассисигача: нега IT Park University`ни танлаш керак?
8 апрель 2024, 13:00

Бакалавр талабасидан глобал IT мутахассисигача: нега IT Park University`ни танлаш керак?

IT Park University абитуриентларга «Дастурий таъминот муҳандислиги» соҳасида ўқишни ҳамда қўшимча бешта амалий мутахассисликдан бирини ўзлаштиришни таклиф қилмоқда.

Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши кутилмоқда — Мусулмонлар идораси
8 апрель 2024, 12:43

Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши кутилмоқда — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ҳайит кунлари ҳарорат +30 даражагача кўтарилади
8 апрель 2024, 11:25

Ҳайит кунлари ҳарорат +30 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда сешанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди. 10−11 апрелда эса республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +22…+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади. 12−14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

ANORBANK учта BYD E2 электромобили қўйилган совринли ўйинни ўтказмоқда
8 апрель 2024, 11:00

ANORBANK учта BYD E2 электромобили қўйилган совринли ўйинни ўтказмоқда

7 июлгача ANORBANK`да янги омонат очган мижозлар Bayramona акцияси доирасида учта BYD E2 электромобилидан бирини ютиб олишлари мумкин.

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади
8 апрель 2024, 10:52

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади.

Оҳангарон шаҳридаги туғуруқхонада аёл ва унинг ҳомиласи нобуд бўлди
8 апрель 2024, 10:02

Оҳангарон шаҳридаги туғуруқхонада аёл ва унинг ҳомиласи нобуд бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги туғуруқ бўлимида 39 ҳафталик ҳомиласи бор аёлнинг аҳволи оғирлашиб, вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди
8 апрель 2024, 09:47

Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди

Тошкент метроси таркибига тўрт вагонли яна 2 та метро поезди қўшилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач йўналишларга чиқарилади. Май ойида яна шундай 3 та метро поезди олиб келиш режа қилинган.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида пора олишда гумонланган адвокатлар ушланди
7 апрель 2024, 11:26

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида пора олишда гумонланган адвокатлар ушланди

Тошкент шаҳрида Бекобод туманлараро судининг собиқ судьяси ва фирма юристи фуқародан 75 минг доллар, бошқа ҳолатда яна бир адковат 17 минг доллар олишда гумонланиб ушланди. Самарқандда эса шаҳар адвокатлик ҳайъати адвокати 1,5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида 3 ойда мингдан ортиқ аёл фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланди
6 апрель 2024, 20:51

Тошкент шаҳрида 3 ойда мингдан ортиқ аёл фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланди

Тошкент шаҳри ИИББнинг маълум қилишича, январь-март ойларида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олинди. 209 кишига нисбатан қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Захирадаги 60 минг гектар ер онлайн аукцион орқали ёшларга ижарага берилади
6 апрель 2024, 15:36

Захирадаги 60 минг гектар ер онлайн аукцион орқали ёшларга ижарага берилади

Ўзбекистонда туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг