Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра, чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

  1. Андижон вилояти 06:00;
  2. Наманган вилояти 06:00;
  3. Фарғона вилояти 06:00;
  4. Тошкент вилояти 06:10;
  5. Тошкент шаҳри 06:10;
  6. Сирдарё вилояти 06:10;
  7. Жиззах вилояти 06:15;
  8. Самарқанд вилояти 06:20;
  9. Сурхондарё вилояти 06:25;
  10. Қашқадарё вилояти 06:30;
  11. Навоий вилояти 06:30;
  12. Бухоро вилояти 06:30;
  13. Хоразм вилояти 06:50;
  14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50.

Аввалроқ Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган, президент қарори билан шу кун ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган эди.

Ҳайит куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.