IT Park University Ўзбекистонда IT соҳасида амалий таълимга йўналтирилган биринчи университетлардан биридир.

Университет етакчи халқаро IT компаниялардан бири EPAM Systems томонидан Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги IT Park билан биргаликда ташкил этилган.

реклама

Асосий таълим йўналиши — «Дастурий таъминот муҳандислиги».

Бундан ташқари, талабалар ўқишни тугатгандан сўнг дарҳол ишлаш имконини берувчи бешта талабгир амалий мутахассисликлардан бирини ўзлаштиради:

  • Back-End дастурчиси;
  • Front-End дастурчиси;
  • Full-Stack дастурчиси;
  • Mobile дастурчи;
  • автоматлаштирилган синов бўйича мутахассис.

IT Park University таълим бошқа университетлардан ажратиб турадиган бир қатор ижобий хусусиятларга эга. Улар билан танишиб чиққач, бўлажак талабаларга қаерда таълим олишни танлаш осонроқ бўлади.

Университетнинг афзалликлари

IT Park University`да ўқишнинг афзалликлари:

  • амалиётчи ўқитувчилар. 70% ўқитувчилар — халқаро IT компания бўлмиш EPAM`нинг амалдаги дастурчилари;
  • амалиётга урғу. 50% дарслар амалий машғулотлардан ташкил топган. Шунингдек, талабалар ўқиш давомида тўрт марта амалиёт ўтайди;
  • халқаро таълим. Талабалар уларнинг дунёқарашини кенгайтирадиган ва халқаро тажриба орттириш имконини берадиган хорижий амалиётларда қатнашади;
  • саноатга «шўнғиш». Талабалар IT компанияларида мажбурий стажировка ўтайдилар. Илғорлари эса халқаро амалиётга юбориладилар;
  • Soft Skills. Талабалар ташкилотчилик, қарор қабул қилиш, бизнес-коммуникация, низоларни ҳал қилиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини эгаллайди;
  • резюме учун тажриба. Ўқиш якунида талабалар етакчи IT компанияга ишга жойлашишда ёрдам берадиган олтитадан ортиқ индивидуал лойиҳалардан иборат портфолиога эга бўлишади;
  • таълим формати. Маърузалар онлайн тарзда ўтказилиши сабабли талабалар исталган жойдан туриб таълим олишлари мумкин. Таълим форматининг гибрид хусусияти шундан иборатки, асосий имтиҳонлар семестрда икки марта тўғридан-тўғри Тошкентдаги IT Park University биносида ўтказилади.

реклама

Талабалик ҳаёти турли тадбирлар ва учрашувлар, талабаларнинг ҳаваскорлик тўгаракларида қатнашиш каби имкониятларга бой. Университетда ҳар бир клуб талабалар ҳар томонлама ривожланиши учун эшикларни очади.

ITPU`га қандай кирса бўлади?

Бакалавр дастурига ўқишга кириш учун қуйидагилар лозим:

  • коллеж, лицей ёки мактабни тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш ва кириш имтиҳонини топшириш;
  • диплом ёки аттестат ҳали олинмаган бўлса, ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиш. Ҳужжатларни университет сайти орқали топширса бўлади.

реклама

Имтиҳон

Жараёнда иккита имтиҳондан ўтиш талаб қилинади:

  • инглиз тилидан: ҳар бири 20 та тест саволидан иборат 2−3 қисм;
  • математикадан: 20 та тест саволи ва 3 та қийинчилик даражаси.

Агар сизда IELTS сертификати 5 балл ва ундан юқори ёки бошқа эквиваленти бўлса, инглиз тили имтиҳонидан озод бўласиз.

Ўқиш нархи: йилига 22 млн сўм. Ўқиш давомийлиги: 4 йил. Таълим инглиз тилида олиб борилади.

Қабул ҳамда имтиҳон учун аризаларни қуйидаги ҳавола орқали топшириш мумкин.

IT соҳасида муваффақиятли халқаро карьерани IT Park University билан бошлаган маъқул.

Telegram-bot: t.me/ITPU_bot .
Instagram: @itpu_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.