10 апрель, Рамазон ҳайити байрами куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти — метро ва автобуслар соат 4:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, ҳукумат Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги жамоат транспорти корхоналарига ҳам йўлкирани бепул қилишни тавсия қилди.

Аввалроқ Тошкентда шу куни метро ва автобуслар ҳаракатни соат 4:00 дан бошлаши хабар қилинганди.

Янгилик янгиланди. Хабарнинг илк версиясида йўлкира Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бепул бўлиши айтилган эди.