Гидрометеорология хизмати агентлиги 9−15 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида шундай ҳодисалар рўй бериши мумкин.
«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.