Ўзбекистонда 2024 йилги Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, идора уламолар кенгашининг йиғилишида уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинган.

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилган. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинган.

Мусулмонлари идораси фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, президент қарори билан 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.