Жамият

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди
11 сентябрь 2023, 09:41

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди

Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
11 сентябрь 2023, 08:26

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Душанба тонгида водий вилоятларида зилзила кузатилди. Эпицентр Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл. Ер силкиниши Андижон ва Наманган вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.

Нима ўқиймиз? Журналист Сафарали Қурбонов тавсия қилади
10 сентябрь 2023, 23:02 1

Нима ўқиймиз? Журналист Сафарали Қурбонов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Бизнинг мазҳабда аёллар қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса йўқ — Нуриддин домла Холиқназаров
10 сентябрь 2023, 14:58

Бизнинг мазҳабда аёллар қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса йўқ — Нуриддин домла Холиқназаров

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров Ислом динида, хусусан, кийинишда ҳаддидан ошиш ҳолатларини танқид қилди. «Бизнинг мазҳабимиз аёллар маълум бир кийимни кийишига буюрмаган, қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса бизнинг мазҳаб кўрсатмасида йўқ», — деди муфтий.

ЎзДЖТУ ва ГДПИга янги ректорлар тайинланди
10 сентябрь 2023, 09:58

ЎзДЖТУ ва ГДПИга янги ректорлар тайинланди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Гулистон давлат педагогика инситутига янги ректорлар тайинланди. Шунингдек, Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ижрочи директор тайинланди.

Тошкентда қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди
9 сентябрь 2023, 16:24 2

Тошкентда қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди

Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли аёл Республика перинатал марказида 4 нафар ўғилни дунёга келтирди. Гўдакларнинг аҳволи яхши, улар назорат остида, дейилади хабарда.

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар 5 кунга иссиқ сувдан узилади
9 сентябрь 2023, 14:23

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойлар 5 кунга иссиқ сувдан узилади

11−15 сентябрь кунлари «Тошкент иссиқлик маркази» филиали фаолияти тўлиқ тўхтатилади. Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб бўлган. Бу вақт оралиғида 8 та тумандаги бир қанча ҳудудларда иссиқ сув бўлмайди. Рўйхат.

Моргенштерн Ўзбекистонда суратга олинган клипни тақдим этди
9 сентябрь 2023, 10:42

Моргенштерн Ўзбекистонда суратга олинган клипни тақдим этди

Россиялик рэпер Моргенштерн «Чёрний русский» қўшиғи учун олинган клипни тақдим этди. Суратга олиш ишлари собиқ «Чирчикстрой» меҳмонхонаси ва Тошкент вилоятидаги «Физика-Қуёш» институтида бўлиб ўтган.

Нима тайёрлаймиз: Котлетлар
9 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Котлетлар

Киевча ёки ғиждувонча қиймадан қилинган котлетлар, помидор ва пишлоқли ҳамда балиқли котлет, исмалоқ солиб пиширилган товуқли ёки картошка котлети — Zira.uz турли маҳсулотлар солиб пишириладиган котлетларни тайёрлаб кўришни таклиф қилади. Рецептлар.

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
8 сентябрь 2023, 22:00

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Хоразмда заҳарлаб ўлдирилган 13 та ит, «Док-1 Макс» иши бўйича ушланган Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи, Тошкентда электробус «аварияси» сабаб жароҳатланган 6 киши, ФАОнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ташаббусига қўшиладиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Lenovo Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтирмоқда
8 сентябрь 2023, 19:00

Lenovo Марказий Осиёдаги фаолиятини кенгайтирмоқда

Lenovo компанияси Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда эҳтиёт қисмлар омборлари тармоғи очилганини эълон қилди.

Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади
8 сентябрь 2023, 15:48

Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

Президент қарори билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади. Уларда ирсий касалликлари бор болалар махсус дори воситалари ва озиқ-овқат билан таъминланади.

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди
8 сентябрь 2023, 15:06

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 50 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

«Зарафшон» миллий боғида ноқонуний равишда дам олиш маскани қурилгани аниқланди
8 сентябрь 2023, 14:20

«Зарафшон» миллий боғида ноқонуний равишда дам олиш маскани қурилгани аниқланди

Бош прокуратура «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ернинг ноқонуний ижарага берилганини аниқлади. Ушбу ҳудудда ижарачилар 8015 метр квадрат майдонда буталар ва ўсимлик дунёсини нобуд қилиб, дам олиш маскани қурган.

Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи «Док-1 Макс» иши бўйича ҳибсга олинди
8 сентябрь 2023, 14:15

Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи «Док-1 Макс» иши бўйича ҳибсга олинди

«Док-1 Макс» иши бўйича Тошкентда ўтаётган суд мажлисида судья Мусо Юсуповнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва қўшимча жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда.

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди
8 сентябрь 2023, 12:15

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Бектемир туманида 13-сонли электробус 2 йўналишли йўлда кетаётганда ҳаракатига бошқа машиналар халақит бергани ортидан бетон устунга урилди. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди. Йўловчилар шифохонага юборилган. Электробусга техник шикаст етди.

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади
8 сентябрь 2023, 11:37

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат 37 даражага исиши мумкин. Аммо Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сўнгги уч йилда кибержиноятчилик қарийб 25 баробар ошган — бош прокурор
8 сентябрь 2023, 11:32

Сўнгги уч йилда кибержиноятчилик қарийб 25 баробар ошган — бош прокурор

Ўзбекистондаги 1,7 мингга яқин маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш керак, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 фоиздан ортиғи бевосита маҳаллаларда содир этилган. Cўнгги уч йилда кибержиноятчилик эса қарийб 25 баробар ошган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг мурожаатида айтилади.

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди
8 сентябрь 2023, 11:19

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди

Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари аҳолининг эгасиз итлар туфайли болалари мактабга боролмаётгани бўйича қилган шикояти сабабли 13 та эгасиз ва дайди итни заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирди.

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди
8 сентябрь 2023, 10:37

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди

Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг