«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда тез тайёр бўладиган иштаҳани очувчи котлетлар рецептларини ҳавола этади.

Киевча котлетлар

zira.uz

Серсув ва мазали киевча котлетлар қиймадан эмас, уриб юмшатилган товуқ филесидан тайёрланганлиги билан оддийсидан ажралиб туради.

Балиқли котлетлар

zira.uz

Бундай балиқли котлетлар шу даражада майинки, оғизда эриб кетганини ҳам сезмай қоласиз.

Помидор ва пишлоқли котлетлар

zira.uz

Ушбу таом жуда мазали ва тўйимли бўлиб, уни истаган гарнир билан дастурхонга тортса бўлади.

Товуқ гўштидан қилинган қаймоқли котлетлар

zira.uz

Ниҳоятда майин бўлмиш товуқ гўштидан қилинадиган мана бундай котлетлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Ғиждувонча қиймадан қилинган котлетлар

zira.uz

Гўштни қиймалагичдан чиқариш, пиёз ва сабзавотларни майдалашга вақтингиз йўқ, аммо тансиқ котлетлар билан яқинларингизни сийлашни истаяпсиз. Унда тайёр ғиждувонча қийма сизни мушкулингизни осон қилади.

Измирча котлетлар


Измирча котлетлар — оддий масаллиқлардан тайёрланади. Туркиянинг барча ошхоналарида таътиб кўриш мумкин бўлган таом.

Исмалоқ солиб пиширилган товуқли котлетлар

zira.uz

Бундай котлетларни қайнатилган гуруч ёки картошкали пюре билан бирга тортиш мумкин.

Картошка котлетлар

zira.uz

Картошкали котлетлар — жуда ажойиб кўринишдаги егулик бўлиб, уларни асосий таом сифатида ҳам, таомга қўшимча гарнир сифатида ҳам тортиш мумкин.

Серсув бўлиб пишадиган товуқли котлетлар

zira.uz

Мазали ва жуда осон тайёрланадиган товуқли котлетлар кўнгилдагидек чиқиши учун баъзи бир қоидаларга амал қилиш керак бўлади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.