IT инфратузилмаси ускуналари таъминоти ва рақамли трансформация ечимлари бўйича тез ривожланаётган Lenovo компанияси Марказий Осиёда эҳтиёт қисмлар омборлари очилганини эълон қилди. Бу Lenovo`га бозордаги иштирокини кучайтириш ва минтақадаги мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини беради.

lenovo, реклама

«Компаниямизнинг эҳтиёт қисмлари омборларини очиш Марказий Осиё бозоридаги ўрнимизни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, бу бизга нафақат мижозларимизга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, балки минтақада мавжуд бўлган профессионал хизматлар портфелини кенгайтириш ва мижозларга ускуналарнинг кафолатланган ҳолда қайта тикланиш муддати билан хизмат кўрсатишни таклиф қилиш имконини беради. Мақсадимиз минтақа ва дунёда АКТ инфратузилмаси соҳасидаги ечимларнинг энг йирик, ишончли таъминотчисига айланишдир», — деб изоҳ берди Lenovo Infrastructure Solutions Group (ISG) компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги бош директори Андрей Кутуков.

Lenovo Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда жойлашган учта омборда, ушбу мамлакатлардаги мижозларига сервис ва кафолатли техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун эҳтиёт қисмларини, шунингдек, жорий ва келажакда етказиб бериш учун маълумотлар маркази, маълумотларни сақлаш тизимлари ва иш станцияларини таъмирлаш ва сақлашни режалаштирмоқда.

lenovo, реклама

Маҳаллий омборларнинг мавжудлиги керакли маҳсулотларни мижозга тўғридан-тўғри омбордан жўнатиш имконини беради. Бундан ташқари, омборларнинг бундай жойлашуви ҳатто кичик аҳоли пунктларини ҳам зарур эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш ва минтақанинг бошқа мамлакатларига етказиб бериш ва тақсимлаш ҳабига айланиш имконини беради.

«Марказий Осиёда эҳтиёт қисмларининг янги омборлари очилиши Lenovo компаниясининг минтақадаги ўрнини мустаҳкамлаш стратегиясининг бир қисмидир. Бу мижозларга зарур IT инфратузилма тизимларни етказиб бериш ва таъминлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва соддалаштиради. Биз ускуналарнинг бутун ҳаётийлик даври мобайнида таъминот занжирининг самарадорлиги ва ишончлилиги муҳимлигини тушунамиз ва шунинг учун ўз омбор базамиз, сервис ва кафолатли хизмат кўрсатишни ривожлантиришга сармоя киритмоқдамиз», — дея таъкидлади сервис бизнесини ривожлантириш бўлими ката менежери Денис Таранов.

Тошкент ва Олмаотадаги Lenovo`нинг янги омборлари UPS (United Parcel Service) халқаро логистика компанияси негизида ишлай бошлади, DiVi эса Lenovo`нинг Бокудаги логистика ҳамкорига айланди. Бундай иш формати Lenovo`нинг ушбу ҳамкорлар билан юқори технологияли маҳсулотларни ташиш ва логистика соҳасидаги узоқ ва ижобий ҳамкорликнинг тажрибаси билан боғлиқ.

Минтақа бўйлаб янги, хафтада 24 соат иш тартибида ишлайдиган тақсимот омборлари тармоғи билан Lenovo ўз мижозлари ва буюртмачиларига сотиб олинган маҳсулот ва хизмат кўрсатиш даражасига қараб эҳтиёт қисмларини етказиб беришнинг қуйидаги оралиқларини таклиф қила олади: кейинги иш кунида, муаммо аниқлангандан сўнг тўрт соат ичида ёки ариза рўйхатга олинган даврдан сўнг 6 — 24 соат ичида.


Lenovo қиймати 62 млрд АҚШ доллардан ортиқ бўлган компания бўлиб, бутун дунё бўйлаб 77 минг киши ишлайди ва ҳар куни 180 млн мижозга хизмат кўрсатади. Барча учун ақлли технологияларнинг дадил тасаввурига эътибор қаратган ҳолда, Lenovo дунёдаги йирик шахсий компьютер ишлаб чиқарувчиси сифатида муваффақиятга эришди ва шу билан бирга серверлар, маълумотларни сақлаш системаси, мобил қурилмалар, ечимлар ва хизматлар каби ривожланишнинг муҳим соҳаларига киришда давом этди. Ўтган йили Lenovo ҳамкорлар тармоғини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш таклифлари портфелини кенгайтириш, Марказий Осиё минтақасида эҳтиёт қисмлар омборларини қуришга инвестициялар ҳажми ошганини эълон қилди. Бугунги кунда компания мижозлари ва ҳамкорлари Premier Support кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш дастуридан, шунингдек, Lenovo 360 платформасидан фойдаланишлари мумкин.

Қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.