Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида 13 та эгасиз ит заҳарли хўрак ёрдамида йўқ қилинди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда дайди итлар сабабли туманнинг «Зеҳнли» маҳалласи болалари мактабга бора олмаётгани ҳақида хабар тарқалган.

итлар, ҳазорасп тумани

Фото: t.me/Xorazmbugunn

Унда итларни отиб ўлдириш эмас, балки махсус қўриқхоналар очиб, қаровсиз жониворларни ўша ерга жойлаштириш, ҳолат назоратга олиниши сўралган.

итлар, ҳазорасп тумани

Бироқ Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлимининг Қаровсиз қолган дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқ қилиш бўлинмаси ходимлари маҳалладаги дайди итларнинг 13 тасини заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан, эгасиз итлар ушланиб, вақтинча сақлаш учун махсус жойларга олиб кетилиши керак.

Одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда, уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига етказиш белгиланган.

Ҳатто қутуриш аниқланган тақдирда ҳам, карантин зонасидаги ва таҳдид зонасидаги қутуришга мойил барча ҳайвонлар қутуришга қарши профилактик вакцинация қилинади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик, жумладан, оммавий зўравонлик тез-тез учраб туради. 2019 йилда «Газета.uz» Самарқандда итлар ва мушуклар оммавий заҳарлангани ҳақида репортаж тайёрлаганди. 2018 йилда Жиззах вилоятининг Пахтакор шаҳрида узоқ йиллар давомида жониворларнинг қирғин қилингани ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, пойтахтдаги ҳайвонларни қўлга олиш хизмати ҳолати ҳақида ҳам ёзгандик.