Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 8 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Устабаев 1973 йилда вилоятнинг Янгиқўрғон туманида туғилган. 2019−2020 йилларда РШТЁИМ Наманган филиали бош шифокори ўринбосари, 2020−2023 йилларда филиал бош шифокори бўлиб ишлаган.
2023 йилдан эса филиал директори вазифасида ишлаб келаётганди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Бошқарманинг аниқлик киритишича, унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.